Sura 5 · Para 6

Al-Ma'idah · 5:80

تَرَىٰ كَثِيرًا مِنْهُمْ يَتَوَلَّوْنَ الَّذِينَ كَفَرُوا ۚ لَبِئْسَ مَا قَدَّمَتْ لَهُمْ أَنْفُسُهُمْ أَنْ سَخِطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَفِي الْعَذَابِ هُمْ خَالِدُونَ

80. Улардан кўплари кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга нафси ҳаволари нақадар ёмон нарсани — Аллоҳнинг ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолгувчидирлар.

Tafsir

Эй Пайғамбар, кўрасизки, яҳудийлар орасидаги кўпчилик кофирлар ўзлари каби кофирларни дўст тутиб, уларни яхши кўриб, сизни ва муваҳҳидларни эса душман тутиб, ёмон кўрадилар. Бу қилмишлари уларга нақадар ёмон оқибатни олиб келади! Негаки, шу ишлари туфайли Аллоҳнинг ғазабига дучор бўладилар ва жаҳаннамга кириб, у ерда абадий қоладилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-Ma'idah 5:80 · Tlawati