Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:77
قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لَا تَغْلُوا فِي دِينِكُمْ غَيْرَ الْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعُوا أَهْوَاءَ قَوْمٍ قَدْ ضَلُّوا مِنْ قَبْلُ وَأَضَلُّوا كَثِيرًا وَضَلُّوا عَنْ سَوَاءِ السَّبِيلِ
77. Айтинг: «Эй аҳли китоб, динингизда ноҳақ тажовуз қилманг ва (Ислом келишидан) илгари йўлдан озган ва кўпларни йўлдан оздирган ҳамда Тўғри Йўлдан чиқиб кетган қавмнинг нафси ҳаволарига эргашманг!
____________________
И з о ҳ. Яҳудийлар Ийсони отасиз туғилгани учун «валади зино», яъни «ҳаромдан бўлган бола», деб ҳақорат туҳмат қилар эдилар. Насронийлар эса «Ийсо — Худонинг ўғли» дейишар эди. Шунинг учун бу оятда ҳар икки тоифага: «Динингизда нотўғри томонга тажовуз қилманг», деб хитоб этилади.

Tafsir
Эй Пайғамбар, насронийларга шундай денг: "Сизлар ҳаққа эргашишга буюрилдингиз. Энди бу ишда ҳаддингиздан ошмангиз. Пайғамбарлар каби зотларни улуғлашга буюрилдингиз. Энди бу ишда ҳам ҳаддингизни билиб, уларни илоҳийлаштириб юбормангиз. Ийсо ибн Марям борасида шундай қилгандингиз. Бунга сабаб салафларингизга эргашганингиз бўлди. Улар эса ўзлари ҳам ҳақ йўлдан озган, бошқа кўпларни ҳам йўлдан урган залолат аҳли эдилар".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing