Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:75
مَا الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ إِلَّا رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِهِ الرُّسُلُ وَأُمُّهُ صِدِّيقَةٌ ۖ كَانَا يَأْكُلَانِ الطَّعَامَ ۗ انْظُرْ كَيْفَ نُبَيِّنُ لَهُمُ الْآيَاتِ ثُمَّ انْظُرْ أَنَّىٰ يُؤْفَكُونَ
75. Масиҳ бинни Марям фақат бир пайғамбар бўлиб, ундан илгари ҳам кўп пайғамбарлар ўтгандир. Унинг онаси эса сиддиқа — Аллоҳга ҳаққи-рост иймон келтирган аёлдир. Иккалалари ҳам таом Ер эдилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), оят-ҳужжатларни уларга қандай баён қилишимизни кўринг, сўнг уларни қандай бўҳтон томонга оғаётганларни кўринг!
Tafsir
Масиҳ Ийсо ибн Марям ҳам бошқа пайғамбарларга ўхшаган бир пайғамбар, холос. Бошқа пайғамбарлар вафот қилганидек, у ҳам вафот қилади. Онаси Марям алайҳассалом эса ҳар доим рост сўзлайдиган ростгўй, сиддиқадир. Ҳар иккиси ҳам таом ейдилар. Таомга муҳтож одамнинг илоҳ бўлиши мумкинми? Эй Пайғамбар алайҳиссалом, уларга Аллоҳнинг ягоналиги ҳақ эканига, уларнинг ҳадларидан ошиб, оятларимизни инкор қилиб, Аллоҳдан бошқани ҳам илоҳ деб билишлари эса ноҳақлик эканига далолат қиладиган оятларни қандай баён қилаёганимизга бир қаранг! Кейин эса Аллоҳнинг якка-ёлғиз эканига далолат қилувчи шунча оятларни кўра-била туриб, уларнинг ҳақдан юз ўгираётганларига бир назар солинг.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing