Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:68
قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ لَسْتُمْ عَلَىٰ شَيْءٍ حَتَّىٰ تُقِيمُوا التَّوْرَاةَ وَالْإِنْجِيلَ وَمَا أُنْزِلَ إِلَيْكُمْ مِنْ رَبِّكُمْ ۗ وَلَيَزِيدَنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ مَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ طُغْيَانًا وَكُفْرًا ۖ فَلَا تَأْسَ عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ
68. Айтинг: «Эй аҳли китоб, то Тавротга, Инжилга ва сизларга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган барча нарсаларга амал қилмагунингизча, ҳеч қандай динда эмассизлар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарса улардан кўпларига туғён ва куфрни зиёда қилиши шубҳасиздир. Бас, сиз бу кофир қавм (қилмиши)дан маҳзун бўлманг!
Tafsir
Эй Пайғамбар, айтинг: "Эй яҳудий ва насронийлар, то Таврот, Инжил ва Қуръондаги сизларга нозил қилинган нарсаларга амал қилмагунингизча динингиз дин ҳисобланмайди. Иймонингиз Қуръонга иймон келтириш ва ундаги ҳукмларга амал қилиш билангина чин иймонга айланади". Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сизга Парвардигорингиз тарафидан нозил қилинган ваҳий аҳли китобнинг кўпларига туғён устига туғённи, куфр устига куфрни зиёда қилади, холос. Чунки уларда ҳасад бор. Шундай бўлгач, сиз у кофирларга ачинманг. Сизга эргашган мўминларнинг ўзи сиз учун етарлидир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing