Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:64
وَقَالَتِ الْيَهُودُ يَدُ اللَّهِ مَغْلُولَةٌ ۚ غُلَّتْ أَيْدِيهِمْ وَلُعِنُوا بِمَا قَالُوا ۘ بَلْ يَدَاهُ مَبْسُوطَتَانِ يُنْفِقُ كَيْفَ يَشَاءُ ۚ وَلَيَزِيدَنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ مَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ طُغْيَانًا وَكُفْرًا ۚ وَأَلْقَيْنَا بَيْنَهُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ إِلَىٰ يَوْمِ الْقِيَامَةِ ۚ كُلَّمَا أَوْقَدُوا نَارًا لِلْحَرْبِ أَطْفَأَهَا اللَّهُ ۚ وَيَسْعَوْنَ فِي الْأَرْضِ فَسَادًا ۚ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
64. Яҳудийлар: «Аллоҳнинг қўли боғлиқ (яъни, бахил)», дедилар. Ўзларининг қўллари боғланиб қолгай ва айтган гаплари билан лаънатга учрагайлар. Йўқ! У зотнинг қўллари очиқдир ва Ўзи истагандек инфоқ-эҳсон қилур. Сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарса (Қуръон) улардан кўпларига туғён ва куфрни зиёда қилиши шубҳасиздир. Уларнинг ораларига то Қиёмат Кунигача (давом этадиган) буғзу адоватни ташлаб қўйганмиз. Улар қачон (Сизга қарши) уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни ўчирур. Улар Ерда бузғунчилик қилиб юрурлар. Аллоҳ эса бузғунчи кимсаларни севмас.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда Аллоҳ азза ва жаллага икки қўл сифатини Унинг улуғлигига лойиқ тарзда махлуқларга ўхшатмай, кайфият бермай исбот қилиш бор.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда Аллоҳ азза ва жаллага икки қўл сифатини Унинг улуғлигига лойиқ тарзда махлуқларга ўхшатмай, кайфият бермай исбот қилиш бор.
Tafsir
Яҳудийлар қурғоқчиликдан қийналганларида: "Аллоҳнинг қўли боғланган, хайр-эҳсон қилмайди, биздан мулкини қизғанади", дедилар. Ўзларининг қўллари боғлансин. Шу гаплари билан Аллоҳнинг раҳматидан қувилсинлар. Аксинча, Аллоҳнинг Қўли очиқдир, хайру эҳсони серобдир. Ўзи истаганича инфоқ-эҳсон қилади. Истаганича, эҳсонини тўхтатиб ҳам қўяди. Ҳеч кимса У Зотни тўхтатолмайди, мажбурлаёлмайди. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сизга нозил қилинган ваҳий яҳудийларнинг туғёнини оширади, холос. Негаки, уларнинг дилларида ҳасад бор. Биз уларнинг орасига нафрату адоватни солиб қўйганмиз. Қачон уруш оловини ёқмоқчи бўлиб жамлансалар, Аллоҳ уни ўчириб, ўзларини тарқатиб юбораверади. Улар қўлларидан келганча ер юзида бузғунчилик қилаверадилар. Мақсадлари Исломга қарши найранг ишлатиб, уни маҳв этиш. Аллоҳ эса бузғунчиларни ёқтирмас.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing