Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:57
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الَّذِينَ اتَّخَذُوا دِينَكُمْ هُزُوًا وَلَعِبًا مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ وَالْكُفَّارَ أَوْلِيَاءَ ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ
57. Эй мўминлар, сизлардан илгари китоб берилганлар ичидан динингизни ҳазил-масхара қилиб олган кимсаларни ва кофирларни дўст тутмангиз! Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳдан қўрқингиз!
Tafsir
Эй иймон келтирганлар, динингизни масхара қиладиган ва у билан ўйнашадиган яҳудий, насроний ва мушрикларни ўзингизга беғараз дўст деб билмангиз. Агар чиндан Аллоҳга ва У Зот нозил қилган ҳукмларга иймон келтирган бўлсангиз, ўшаларни дўст тутмаслик ҳақидаги фармонини бажариб, Парвардигорингиздан тақво қилингиз.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing