Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:52
فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَىٰ أَنْ تُصِيبَنَا دَائِرَةٌ ۚ فَعَسَى اللَّهُ أَنْ يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِنْ عِنْدِهِ فَيُصْبِحُوا عَلَىٰ مَا أَسَرُّوا فِي أَنْفُسِهِمْ نَادِمِينَ
52. Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар.
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, кўрасизки, иймони заиф мунофиқлар "Улар ғолиб бўлиб, давлат уларнинг қўлига тегиб қолса, бизга бир зарар етказишларидан қўрқамиз", дея яҳудий ва насронийлар билан дўст бўлишга ошиқадилар. Эҳтимол ғалабани Аллоҳ Ўз Пайғамбари ва мўминларга берар ёки Ўз тарафидан яҳудий ва уларга дўст бўлганларнинг шавкатини синдирадиган бошқа бир ишни олиб келар. Шу билан улар билан дўст бўлишга ошиқаётганлар дилларида яширган мунофиқликларига афсус-надомат чекиб қоларлар. Чунки улар таянаётган сабаблар ўта заиф ва яроқсиздир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing