Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:50
أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ ۚ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ
50. Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!
Tafsir
Сиз чиқарган ҳукмдан юз ўгириб, бут, санамларга сиғинадиган, ҳавойи нафсига қараб ҳакамлик қиладиган жоҳилият ҳукмини талаб қиладиларми? Аллоҳнинг пайғамбарига нозил қилган ҳукмлари ҳақида ақлини ишлата билган иймони бутунлар учун Аллоҳдан кўра гўзалроқ ҳакам йўқлиги кундек равшан-ку. Ҳавойи нафсига эргашадиган жоҳилият аҳли эса ноҳақ бўлса ҳам ўз истагига мос келадиган ҳукмнигина қабул қиладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing