Sura 5 · Para 6

Al-Ma'idah · 5:46

وَقَفَّيْنَا عَلَىٰ آثَارِهِمْ بِعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ التَّوْرَاةِ ۖ وَآتَيْنَاهُ الْإِنْجِيلَ فِيهِ هُدًى وَنُورٌ وَمُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ التَّوْرَاةِ وَهُدًى وَمَوْعِظَةً لِلْمُتَّقِينَ

46. Уларнинг изларидан ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи бўлган Ийсо бинни Марямни эргаштирдик ва унга ҳидоят ва нурни ўз ичига олган, ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва тақводорлар учун ҳидоят, панд-насиҳат бўлган Инжилни бердик.

Tafsir

Бани Исроил пайғамбарлари ортидан Ийсо ибн Марямни юбордик. У, Тавротдаги ҳукмларга иймон келтириб, ўшалар билан ҳукм қилди. Унга ҳаққа ҳидоятлайдиган, ҳужжатлар билан шубҳаларни даф қиладиган, ҳукмга оид муаммоларни ҳал этадиган Инжилни бердик. Инжил, Тавротдаги айрим ҳукмларнигина насх-бекор қилиб келган, холос. Бошқа масалаларда эса бу икки илоҳий китоб бир-бирига мувофиқ келади. Биз Инжилни тўғри йўлга бошлайдиган ҳидоят ва ҳаром ишлардан қайтарадиган насиҳатгўй қилдик.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-Ma'idah 5:46 · Tlawati