Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:40
أَلَمْ تَعْلَمْ أَنَّ اللَّهَ لَهُ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يُعَذِّبُ مَنْ يَشَاءُ وَيَغْفِرُ لِمَنْ يَشَاءُ ۗ وَاللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
40. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ахир сиз Осмонлар ва Ер Аллоҳнинг мулки эканини, У зот Ўзи истаган кишисини азоблаб, истаган кишисини мағфират қилишини билмадингизми? Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, осмонлару ер Аллоҳнинг мулки эканини, уларни Ўзи истаганича тасарруф қилишини, У Зотнинг Ўзи истаган бандасини азоблаб, истаган бандасини Ўз фазли ила кечириб юборишини биласиз-ку! Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир. У Зотнинг Қўлидан келмайдиган иш йўқ.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing