Sura 5 · Para 6
Al-Ma'idah · 5:27
۞ وَاتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ ابْنَيْ آدَمَ بِالْحَقِّ إِذْ قَرَّبَا قُرْبَانًا فَتُقُبِّلَ مِنْ أَحَدِهِمَا وَلَمْ يُتَقَبَّلْ مِنَ الْآخَرِ قَالَ لَأَقْتُلَنَّكَ ۖ قَالَ إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللَّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ
27. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), уларга Одамнинг икки ўғли ҳақидаги хабарни ҳаққирост тиловат қилинг. Ўшанда у иккови қурбонлик қилганларида (қурбонликлари) бировларидан қабул қилинган, иккинчиларидан қабул қилинмаган эди. Шунда у «Қасамки, сени ўлдирурман», деганида, биродари айтди: «Аллоҳ фақат тақводорлардангина (қурбонликларини) қабул қилур».
____________________
И з о ҳ. Муфассирлар (Қуръонни тафсир, шарҳ қилувчилар) ёзишларича, воқеа бундай бўлган: Одамнинг икки ўғли Қобил ва Ҳобил бир қизни талашиб қоладилар. Шунда Одам уларга Аллоҳ йўлида қурбонлик қилишни буюради ва кимнинг қурбонлиги Аллоҳ даргоҳида қабул бўлса, қизни ўшанга никоҳлаб беришни айтади. (Унинг қабул бўлганининг аломати — осмондан ўт-чақмоқ тушиб ёндириб кетиши эди). Улар бу шартни қабул қилдилар ва Қобил ўзининг касби деҳқончиликдан энг сифатсиз — бемазасини топиб, қурбонлик қилади. Ҳобил эса қўйлари орасидан (у чорвадор эди) энг яхши бир қўчқорни танлаб қурбонлик қилади. Шунда Ҳобилнинг қурбонлиги қабул қилингани маълум бўлади. Бундан ғазабга келган Қобил ўз инисини ўлдирмоқчи бўлади.

Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ўша золим ҳасадгўй яҳудийларга Одам алайҳиссаломнинг икки ўғли Қобил ва Ҳобил ҳақидаги қиссани ҳаққирост айтиб беринг. Аллоҳга яқин бўлиш учун қурбонлик қилганларида Аллоҳ Ҳобилнинг қурбонлигини қабул қилди. Чунки тақводор эди. Қобилнинг қурбонлигини эса қабул қилмади. Негаки, у тақводор эмасди. Қобил ҳасад қилиб: "Эй Ҳобил, мен сени аниқ ўлдираман", деди. Шунда Ҳобил: "Аллоҳ Ундан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотларнинггина қурбонликларини қабул қилади", деб жавоб берганди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing