Sura 5 · Para 6

Al-Ma'idah · 5:24

قَالُوا يَا مُوسَىٰ إِنَّا لَنْ نَدْخُلَهَا أَبَدًا مَا دَامُوا فِيهَا ۖ فَاذْهَبْ أَنْتَ وَرَبُّكَ فَقَاتِلَا إِنَّا هَاهُنَا قَاعِدُونَ

24. (Қавм) айтди: «Ё Мусо, модомики улар шу жойда экан, биз ҳеч қачон кира олмагаймиз. Бас, боргин, сен ўзинг ва Парвардигоринг улар билан уришаверинглар. Биз эса мана шу Ерда ўтириб кутурмиз».

Tafsir

Мусонинг қавми Бани Исроил унга қарши чиқиб, саркашлик билан: "Модомики, золимлар у ерда экан, биз шаҳарга асло кирмаймиз. Эй Мусо, сен ўзинг Парвардигоринг билан бориб уларга қарши жанг қилаверинглар. Биз эса шу ерда ўтириб турамиз", дейишди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-Ma'idah 5:24 · Tlawati