Sura 5 · Para 7
Al-Ma'idah · 5:114
قَالَ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا أَنْزِلْ عَلَيْنَا مَائِدَةً مِنَ السَّمَاءِ تَكُونُ لَنَا عِيدًا لِأَوَّلِنَا وَآخِرِنَا وَآيَةً مِنْكَ ۖ وَارْزُقْنَا وَأَنْتَ خَيْرُ الرَّازِقِينَ
114. (Шунда) Ийсо бинни Марям: «Аллоҳим, Парвардигоро, бизга осмондан бир дастурхон нозил қилгинки, у аввалу охиримиз учун байрам ва Сенинг оят-мўъжизанг бўлиб қолгай. Бизни (шу неъматдан) баҳраманд қилгил. Ўзинг энг яхши ризқ бергувчисан», деди.
Tafsir
Шунда Ийсо уларнинг талабларига биноан Аллоҳга шундай илтижо қилди: "Парвардигоро, бизга бир дастурхон нозил қилгин. У нозил бўлган кун бизга ва биздан кейин келадиганларга бир байрам бўлиб қолсинки, у кунни улуғлаб, Сенга шукроналар айтайлик. Яна у Сенинг ягоналигингни ва юборган рисолатингнинг ҳақлигини кўрсатиб турувчи бир ҳужжат, белги бўлсин. Бизга Сенга ибодат қилишимиз учун мадад-қувват бўладиган ризқ бергин. Пок Парвардигоро, Сен энг яхши ризқ бергувчисан".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing