Sura 5 · Para 7
Al-Ma'idah · 5:112
إِذْ قَالَ الْحَوَارِيُّونَ يَا عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ هَلْ يَسْتَطِيعُ رَبُّكَ أَنْ يُنَزِّلَ عَلَيْنَا مَائِدَةً مِنَ السَّمَاءِ ۖ قَالَ اتَّقُوا اللَّهَ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ
112. Ҳаворийлар: «Эй Ийсо бинни Марям, Парвардигоринг бизга осмондан бир дастурхон нозил қилишга қодирми?», деган пайтларида (Ийсо уларга): «Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳдан қўрқинглар», деб жавоб қилди.
Tafsir
Эсланг! Ҳаворийлар: "Парвардигоринг бизга осмондан бир дастурхон тушира оладими", деганларида Ийсо алайҳиссалом уларга бундай нарсани сўрамасликларини, Аллоҳдан тақво қилишларини, чунки бу нарсада бир фитна бўлиши мумкинлигини айтиб: "Агар мўмин бўлсангизлар, ризқ қидиришда Аллоҳга таваккал қилинглар", деган эди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing