Sura 5 · Para 7
Al-Ma'idah · 5:108
ذَٰلِكَ أَدْنَىٰ أَنْ يَأْتُوا بِالشَّهَادَةِ عَلَىٰ وَجْهِهَا أَوْ يَخَافُوا أَنْ تُرَدَّ أَيْمَانٌ بَعْدَ أَيْمَانِهِمْ ۗ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاسْمَعُوا ۗ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ
108. Мана шу рост гувоҳлик беришларига ёки қасамларидан кейин яна қайта қасамлар ичилишидан (яъни, шарманда бўлишларидан) қўрқишларига яқинроқ ҳукмдир. (Эй мўминлар), Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга қулоқ тутингиз! Зотан, Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳақ йўлга ҳидоят қилмас.
Tafsir
Уларнинг гувоҳлигига шубҳа туғилиб қолган пайтда мана шу икки гувоҳнинг намоздан кейинги қасами уларнинг гувоҳликни шаръий тарзда адо этишларига яқинлаштиради. Натижада улар гувоҳликни ўзгартирмайдилар ва унга хиёнат қилмайдилар. Айни пайтда меросхўрларнинг ўзларига қарши қасам ичиб қолишларидан ва оқибатда шарманда бўлишларидан хавфсиратади. Шундай экан, Аллоҳдан тақво қилиб, гувоҳлик беришда ҳам, қасам ичишда ҳам ёлғон сўзламангиз ва хиёнат қилмангиз. Фармонларни қабул бўладиган тарзда адо этингиз. Аллоҳ итоатсизларга тавфиқ бермас.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing