Sura 49 · Para 26

Al-Hujurat · 49:9

وَإِنْ طَائِفَتَانِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ اقْتَتَلُوا فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا ۖ فَإِنْ بَغَتْ إِحْدَاهُمَا عَلَى الْأُخْرَىٰ فَقَاتِلُوا الَّتِي تَبْغِي حَتَّىٰ تَفِيءَ إِلَىٰ أَمْرِ اللَّهِ ۚ فَإِنْ فَاءَتْ فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا بِالْعَدْلِ وَأَقْسِطُوا ۖ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ

9. (Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар, дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас, то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича, сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зеро, Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар.
____________________
И з о ҳ. Бу оятда Аллоҳ азза ва жаллага ҳақиқий суратда муҳаббат (яхши кўриш) сифатини Унинг улуғлигига лойиқ тарзда исбот қилиш бор.

Tafsir

Эй мўминлар, мўминлардан икки тоифаси бир-бири билан урушиб қолса, уларни Аллоҳнинг шариатини ҳакам этишга чақириш билан ислоҳ қилиб қўйинглар. Агар улардан бири сулҳдан бош тортиб, зўравонлик қиладиган бўлса, ўша зўравонга қарши то Аллоҳнинг ҳукмига қайтгунига қадар жанг қилинглар. Агар Аллоҳнинг ҳукмига қайтса, уларнинг ўртасини адлу инсоф билан ислоҳ қилинглар. Улар ўртасида ҳукм қилишда одил бўлинглар. Аллоҳ адолатли ҳукм қиладиганларни яхши кўради.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing