Sura 49 · Para 26
Al-Hujurat · 49:5
وَلَوْ أَنَّهُمْ صَبَرُوا حَتَّىٰ تَخْرُجَ إِلَيْهِمْ لَكَانَ خَيْرًا لَهُمْ ۚ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ
5. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), албатта (сизни чақириб, безовта этмасдан) сабр қилганларида, албатта ўзлари учун яхшироқ бўлур эди. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, сизни аёлларингизнинг ҳужралари ортидан бақириб чақираётганлар то олдиларига чиқиб боргунингизга қадар бақирмасдан, овозларини пасайтириб, сабр қилиб турганларида ўзларига яхши бўларди. Шунда сизни ҳам, ўзларини ҳам ҳурмат қилган бўлардилар. Аллоҳ тавба қилган бандаларининг гуноҳларини, нодонликларини кечирадиган Мағфиратли ва уларга Меҳрибон Зотдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing