Sura 49 · Para 26

O mankind, We created you · Al-Hujurat 49:13

يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَىٰ وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا ۚ إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ

13. Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оятда Ислом динининг инсоният оламига нисбатан бўлган кўз қараши баён этилгандир: Биринчидан, барча инсонлар бир ота-онанинг фарзандларидир. Иккинчидан, инсонларнинг турли эл-уруғларга бўлинишлари бир-бирлари билан ер ёки мол-дунё талашиб уруш-жанжал билан умр ўтказишлари учун эмас, балки бир-бирлари билан танишиб, ҳамкорлик қилишлари ва биргаликда ўзлари халифа бўлган заминни обод қилишлари учундир. Ва ниҳоят учинчидан, одамларнинг Аллоҳ таоло ҳузурида обрў-эътиборли бўлишлари мол-дунё ёки олийнасаб билан эмас, балки Аллоҳдан қўрқиш ва У зот нозил қилган амр-фармонларга итоат этиш билан бўлур.

Tafsir

Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан, яъни, отангиз Одам ва онангиз Ҳавводан яратдик. Демак, ҳаммангиз бир насабдансиз. Шундай экан, ҳеч ким насаб билан фахрланиб, ўзини бошқалардан устун қўймасин. Ўзингизни бошқалардан юқори қўйишингиз учун эмас, бир-бирингиз билан танишиб, яқин бўлиб юришингиз учун сизларни турли хил халқлар, элатлар қилиб қўйдик. Зеро, одам одамдан фақат тақвоси билангина фарқ қилади. Аллоҳнинг наздида энг ҳурматга лойиғингиз энг тақводорингиздир. Аллоҳ ҳамма аҳволингизни билиб, қайси ишни тўла ва қайси ишни чала қилиб юрганингиздан хабардор бўлиб туради. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing