Sura 48 · Para 26
Al-Fath · 48:7
وَلِلَّهِ جُنُودُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا
7. Осмонлар ва Ер қўшинлари Аллоҳникидир. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат соҳиби бўлган Зотдир.
Tafsir
Осмонлару ернинг лашкарлари ёлғиз Аллоҳникидир. Улар билан Ўзи истаган бандасига мадад беради. Аллоҳ Азиздирки, ҳеч ким Ундан ғолиб бўла олмас. Аллоҳ ҳар бир яратишини, тақдирини ва тадбирини бир ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing