Sura 48 · Para 26

Al-Fath · 48:23

سُنَّةَ اللَّهِ الَّتِي قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلُ ۖ وَلَنْ تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّهِ تَبْدِيلًا

23. Бу, яъни мўминлар зафар топиб, кофирлар мағлуб бўлиши Аллоҳнинг йўли — қонуни бўлиб, илгари ҳам ўтгандир. Аллоҳнинг йўлини эса ҳаргиз ўзгартира олмассиз.

Tafsir

Мўминларнинг ғолиб бўлиши, кофирларнинг эса мағлубиятга учраши ҳамма замон ва маконларга хос бўлган, Аллоҳнинг олдиндан келаётган мустаҳкам қонунидир. Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг қонунини ҳаргиз ўзгартира олмассиз.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-Fath 48:23 · Tlawati