Sura 48 · Para 26
Al-Fath · 48:18
۞ لَقَدْ رَضِيَ اللَّهُ عَنِ الْمُؤْمِنِينَ إِذْ يُبَايِعُونَكَ تَحْتَ الشَّجَرَةِ فَعَلِمَ مَا فِي قُلُوبِهِمْ فَأَنْزَلَ السَّكِينَةَ عَلَيْهِمْ وَأَثَابَهُمْ فَتْحًا قَرِيبًا
18. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), дарҳақиқат, Аллоҳ мўминлардан — улар дарахт остида сизга байъат қилаётган вақтларида — рози бўлди. Бас, У зот уларнинг дилларидаги нарса (садоқат ва вафо)ни билиб, уларга сакинат — ором туширди ва уларни (Хайбар жангида эришиладиган) яқин ғалаба билан мукофотлади.
Tafsir
Аллоҳ мўминлардан Ҳудайбия сулҳида дарахт остида сизга Ризвон байъатини бераётган пайтларида рози бўлди. Уларнинг қалбларидаги иймон, ихлос ва садоқатни билди. Бас, уларнинг қалбларига сакинатни, оромни индирди. Уларни яқин орада бўлажак Хайбар зафари билан мукофотлади. Бу Маккага кира олмаслик эвазига берилган мукофот эди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing