Sura 47 · Para 26

Muhammad · 47:26

ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا لِلَّذِينَ كَرِهُوا مَا نَزَّلَ اللَّهُ سَنُطِيعُكُمْ فِي بَعْضِ الْأَمْرِ ۖ وَاللَّهُ يَعْلَمُ إِسْرَارَهُمْ

26. Бунга (яъни, куфрга қайтиб кетишларига) сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани (Қуръонни) ёмон кўрган кимсаларга: «Биз айрим ишларда сизларга итоат этамиз», деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг яширган (сирлари)ни билур.
____________________
И з о ҳ. Мунофиқлар мусулмонларга қарши яҳудийлар билан баъзи бир режаларни хуфёна тузиб юрар эдилар. Мазкур оятда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига уларнинг сирларини ошкор қилди.

Tafsir

Адашиб, йўлдан озиб кетишларига сабаб шуки, улар Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга нозил бўлган Қуръонни ёмон кўрадиган мушрикларга яширин тарзда: "Урушга бормаслик каби айрим ишларда сизларга итоат этамиз", дедилар. Аллоҳ уларнинг ошкора ишларини ҳам, яширин ишларини ҳам жуда яхши билади. У Зотдан бирон нарса яширин қола олмас. Улардан Ўзи истаганини Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга ҳам кўрсатиб қўяди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing