Sura 46 · Para 26

Al-Ahqaf · 46:33

أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّ اللَّهَ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَلَمْ يَعْيَ بِخَلْقِهِنَّ بِقَادِرٍ عَلَىٰ أَنْ يُحْيِيَ الْمَوْتَىٰ ۚ بَلَىٰ إِنَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

33. Ахир улар (Охиратда қайта тирилиш ҳақ эканини инкор қилгувчи кимсалар) осмонлар ва Ерни яратган, уларни яратишга ожизлик қилиб қолмаган зот — Аллоҳ ўликларни тирилтиришга ҳам қодир эканлигини (ўйлаб) кўрмадиларми?! Йўқ, албатта (Аллоҳ ўликларни тирилтиришга ҳам қодирдир). Зеро, У зот барча нарсага қодирдир.

Tafsir

Анави қайта тирилишни ёлғонга чиқараётган мушриклар осмонлару ерни яратган ва шу қадар улкан, бепоён мавжуотларни яратишга ожизлик қилмаган Аллоҳ ўликларни ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун қайта тирилтиришга қодир эканини англамадиларми? Ҳа, У Зот уларни қайта тирилтиришга қодир. У Зот ҳамма нарсага қодир. Қўлидан келмайдиган бирон иш йўқ.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing