Sura 46 · Para 26

Al-Ahqaf · 46:29

وَإِذْ صَرَفْنَا إِلَيْكَ نَفَرًا مِنَ الْجِنِّ يَسْتَمِعُونَ الْقُرْآنَ فَلَمَّا حَضَرُوهُ قَالُوا أَنْصِتُوا ۖ فَلَمَّا قُضِيَ وَلَّوْا إِلَىٰ قَوْمِهِمْ مُنْذِرِينَ

29. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), эсланг, Биз сизнинг олдингизда бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдик. Бас, қачонки улар (Қуръон тиловатига) ҳозир бўлишгач, (бир-бирларига): «Жим туринглар», дедилар. Энди қачонки (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантиргувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар.
____________________
И з о ҳ. Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳузурларига бир неча бор жин тоифасининг вакиллари келиб, Қуръонни тинглаб кетган эканлар. Мазкур оятдаги воқеа шулардан бири бўлиб, уни келтиришдан мурод Макка мушрикларини огоҳлантиришдир. Гўё уларга: «Инсон тоифасидан бўлмаган жинлар Қуръонни бир бор эшитишлари биланоқ унга иймон келтириб, бошқа жинларни ҳам иймонга даъват қилиш учун кетсалар-у, сизлар ўзларингизнинг тилингиздаги Қуръонга ва ўз тоифангиздан бўлган пайғамбарга иймон келтирмай кофирлигингизча қолсангизлар!», дейилмоқда. Қуйидаги оятларда жинларнинг ўз қавмлари олдига бориб, Қуръон хабарини етказганлари баён қилинади.

Tafsir

Эй Пайғамбар, эсланг. Сизга бир гуруҳ жинларни Қуръон эшитишлари учун юборгандик. Улар келишгач, бир-бирларига: "Жим бўлинглар, эшитайлик", дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом ўқиб бўлганидан кейин эса қавмларига қайтиб бориб, уларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантира бошладилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing