Sura 43 · Para 25
Az-Zukhruf · 43:89
فَاصْفَحْ عَنْهُمْ وَقُلْ سَلَامٌ ۚ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ
89. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз улардан юз ўгиринг ва «Тинчлик-омонлик бўлсин», денг! Бас, улар яқинда (куфру исёнларининг оқибати қандай бўлишини) билиб олажаклар!
Tafsir
Бас, улардан юз ўгиринг ва уларнинг ёмонлигини даф қиладиган бир чиройли сўзни айтиб қўя қолинг. Бу Маккадаги ҳолат эди. Яқинда улар қандай азобга гирифтор бўлишларини билиб оладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing