Sura 43 · Para 25
Az-Zukhruf · 43:87
وَلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ مَنْ خَلَقَهُمْ لَيَقُولُنَّ اللَّهُ ۖ فَأَنَّىٰ يُؤْفَكُونَ
87. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қасамки, агар сиз улардан ўзларини ким яратгани ҳақида сўрасангиз, албатта улар: «Аллоҳ», дерлар. Бас, (Ўша яратгувчига ибодат қилиш ўрнига) қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
Tafsir
Агар сиз улардан, ўзларини ким яратганини сўрасангиз, "Бизни Аллоҳ яратган", дейишлари тайин. Шуни эътироф этган эканлар, бас, У Зотга ибодат қилиш ўрнига яна қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing