Sura 43 · Para 25

Az-Zukhruf · 43:61

وَإِنَّهُ لَعِلْمٌ لِلسَّاعَةِ فَلَا تَمْتَرُنَّ بِهَا وَاتَّبِعُونِ ۚ هَٰذَا صِرَاطٌ مُسْتَقِيمٌ

61. Албатта (Ийсо Қиёмат) соати ҳақидаги билим-аломатдир. Бас, сизлар у (соат) ҳақида ҳаргиз шак-шубҳа қилмангиз! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Макка аҳлига айтинг): «Менга эргашинглар! Мана шу Тўғри Йўлдир».
____________________
И з о ҳ. Саҳобаи киромлардан Ибн Аббос ва Қатоданинг айтишларича (Аллоҳ улардан рози бўлсин), Қиёмат қойим бўлиши олдида Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни дунёга тушириб, у киши бутун Ер юзида Ислом ҳукмини юргизар эканлар. Шунинг учун ушбу ояти каримада Ийсо — Қиёмат аломатидир дейилди. Оятнинг давомида энди Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга буюрилади:

Tafsir

Ийсо Қиёматнинг катта аломатларидан бири бўлиб, охир замонда самодан ерга тушади. Қиёматнинг бўлишига шубҳа қилманглар. Аллоҳ тарафидан олиб келган кўрсатмаларимга эргашинглар. Мана шу сизларга олиб келганим энг тўғри йўлдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing