Sura 43 · Para 25

Az-Zukhruf · 43:49

وَقَالُوا يَا أَيُّهَ السَّاحِرُ ادْعُ لَنَا رَبَّكَ بِمَا عَهِدَ عِنْدَكَ إِنَّنَا لَمُهْتَدُونَ

49. Улар (Бизнинг оятларимизни кўришгач, Мусога): «Эй сеҳргар, сенга берган (дуойингни мустажоб қилиши хусусидаги) ваъдаси ҳаққи-ҳурмати Парвардигорингга бизлар учун дуо қил. (Агар У сенинг дуойинг сабабли бизлардан бу азобларни аритса) албатта бизлар ҳидоят топгувчидирмиз (яъни, ўша Аллоҳга иймон келтиргувчидирмиз)», дедилар.

Tafsir

Улар азобга гирифтор бўлишгач, Мусо алайҳиссаломга: " Эй сеҳргар, (Бу ерда "сеҳргар" сўзи ерга уриш эмас, улуғлаш маъносида келяпти. Чунки у пайтларда сеҳргарлар ҳамма ҳурмат қиладиган энг обрўли одамлар бўлишган), Парвардигоринг сенга, агар биз иймон келтирсак, азобни бартараф этишини ваъда қилганди. Шу ваъдаси ҳаққи Унга биз учун дуо қил. Агар биздан бу балони даф қилса, биз албатта тўғри йўлга юрамиз", дедилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing