Sura 43 · Para 25

Az-Zukhruf · 43:36

وَمَنْ يَعْشُ عَنْ ذِكْرِ الرَّحْمَٰنِ نُقَيِّضْ لَهُ شَيْطَانًا فَهُوَ لَهُ قَرِينٌ

36. Ким Раҳмон эслатмасидан (яъни, Қуръон панд-насиҳатларидан) кўр бўлиб олса — юз ўгирса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у ўша (кофирга доимий) ҳамроҳ бўлур.

Tafsir

Ким Қуръонга шабкўрлик билан назар ташлаб, ундан юз ўгирса, уни бир шайтон эгаллаб олади-да, баттар адаштираверади, адаштираверади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing