Sura 42 · Para 25

Ash-Shura · 42:7

وَكَذَٰلِكَ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ قُرْآنًا عَرَبِيًّا لِتُنْذِرَ أُمَّ الْقُرَىٰ وَمَنْ حَوْلَهَا وَتُنْذِرَ يَوْمَ الْجَمْعِ لَا رَيْبَ فِيهِ ۚ فَرِيقٌ فِي الْجَنَّةِ وَفَرِيقٌ فِي السَّعِيرِ

7. (Барча) қишлоқ-шаҳарлар онаси — пойтахти (Макка аҳлини) ва унинг атрофидаги кишиларни (Охират азобидан) огоҳллнтиришингиз учун ва (Охират азобидан) шак-шубҳа бўлмаган тўпланиш Кунидан огоҳлантиришингиз учун Биз сизга мана шундай арабий Қуръонни ваҳий қилдик. (У кунда) бир гуруҳ жаннатда бўлса, бир гуруҳ дўзахдадир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, сиздан олдинги пайғамбарларга нозил қилганимиздек, сизга ҳам арабий Қуръонни Макка аҳли ва унинг атрофидагиларни олдингию кейинги ҳамма-ҳамма ҳисоб-китоб учун, жазо ёки мукофот учун тўпланадиган Қиёмат кунидан огоҳлантиришингиз учун ваҳий қилдик. Бу куннинг келиши муқаррардир. Унда шак-шубҳа йўқ. У пайтда одамлар икки гуруҳга ажраладилар. Бир гуруҳ, яъни, мўминлар жаннатда бўлсалар, бошқалари, яъни, кофирлар дўзахда бўладилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing