Sura 42 · Para 25
Ash-Shura · 42:38
وَالَّذِينَ اسْتَجَابُوا لِرَبِّهِمْ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَمْرُهُمْ شُورَىٰ بَيْنَهُمْ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنْفِقُونَ
38. Улар Парвардигорларига ижобат-итоат этган ва намозни тўкис адо қилган зотлардир. Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шўро-маслаҳат (билан) бўлур ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилурлар.
Tafsir
Мўминларки, Парвардигорларининг чақириқларига итоат этиб, буйруқларини бажарадилар, тақиқларидан тийиладилар. Намозни тўкис адо этадилар, муҳим масалаларда ўзаро маслаҳатлашиб иш қиладилар ва Биз берган ризқдан Аллоҳ йўлида сарфлайдилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing