Sura 42 · Para 25

Ash-Shura · 42:25

وَهُوَ الَّذِي يَقْبَلُ التَّوْبَةَ عَنْ عِبَادِهِ وَيَعْفُو عَنِ السَّيِّئَاتِ وَيَعْلَمُ مَا تَفْعَلُونَ

25. У бандаларидан тавба-тазарруъ қабул қиладиган, ёмонликларни афв этадиган ва қиладиган ишларингизни биладиган Зотдир.

Tafsir

Ҳар қандай нуқсондан Пок Аллоҳ шундай Зотки, куфру маъсиятлардан тавба қилган бандаларнинг тавбасини қабул қилади, қилиб ўтган ёмонликларини кечиради ва сизлар қилаётган ҳар бир ишдан воқиф бўлиб туради. Бирон амалингиз У Зотдан яширин қолмайди. Яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing