Sura 41 · Para 24

Fussilat · 41:6

قُلْ إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ مِثْلُكُمْ يُوحَىٰ إِلَيَّ أَنَّمَا إِلَٰهُكُمْ إِلَٰهٌ وَاحِدٌ فَاسْتَقِيمُوا إِلَيْهِ وَاسْتَغْفِرُوهُ ۗ وَوَيْلٌ لِلْمُشْرِكِينَ

6. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам худди сизлар каби бир одамдирман. Менга илоҳингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий қилинмоқда. Бас, сизлар Унинг Ўзига тўғри (тоат-ибодатда) бўлингиз ва Ундан мағфират сўрангиз! Мушрикларга эса ҳалокат бўлгай!

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави саркашларга айтинг: "Мен ҳам сизларга ўхшаган бир одамман, холос. Менга Аллоҳ ваҳий қилдики, сизларнинг чин маъбудингиз бирдир. У Аллоҳдир. Шундай бўлгач, Унга олиб борадиган йўлдан юринглар. Ундан гуноҳларингиз учун мағфират сўранглар. Аллоҳга ширк келтириб, Ундан бошқага ибодат қиладиган мушрикларга ҳалокат бўлсин".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing