Sura 41 · Para 24

Fussilat · 41:45

وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ فَاخْتُلِفَ فِيهِ ۗ وَلَوْلَا كَلِمَةٌ سَبَقَتْ مِنْ رَبِّكَ لَقُضِيَ بَيْنَهُمْ ۚ وَإِنَّهُمْ لَفِي شَكٍّ مِنْهُ مُرِيبٍ

45. Дарҳақиқат, Биз Мусога Китоб — Таврот ато этганимизда, у (Таврот) ҳақида ҳам (худди Қуръон ҳақида ихтилоф қилинганидек) ихтилоф қилингандир. Агар Парвардигорингиз томонидан (барча ҳисоб-китоб Қиёмат Куни бўлиши хусусидаги) Сўз ўтмаганида, уларнинг ўртасида ҳукм қилинган бўлур эди (яъни, уларга иймонсизликлари учун дарҳол жазо берилган бўлур эди). Ҳақиқатан ҳам улар (Қуръон) ҳақида шубҳа-гумондадирлар.

Tafsir

Биз Мусога Тавротни бердик. У ҳақда ҳам ихтилоф қилинган. Кимдир унга иймон келтирган, кимдир куфр келтирган. Бандалар ўртасида қилинадиган ажрим Қиёмат куни бўлиши ҳақидаги Аллоҳнинг ваъдаси бўлмаганда эди, Таврот ҳақида ихтилоф қилганлар ўртасида ҳукм чиқариб қўйилган ва ким ҳақ, ким ноҳақ аниқланиб, ҳақлар эъзозланган, ноҳақлар эса хорланган бўларди. Албатта кофирлар Қуръон ҳақида шубҳа-гумонга бораверадилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing