Sura 41 · Para 24

Fussilat · 41:39

وَمِنْ آيَاتِهِ أَنَّكَ تَرَى الْأَرْضَ خَاشِعَةً فَإِذَا أَنْزَلْنَا عَلَيْهَا الْمَاءَ اهْتَزَّتْ وَرَبَتْ ۚ إِنَّ الَّذِي أَحْيَاهَا لَمُحْيِي الْمَوْتَىٰ ۚ إِنَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

39. Унинг (танҳолиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидан (бири) сиз ерни қуп-қуруқ ҳолда кўришингиздир. Бас, қачон Биз унинг устига сув-ёмғир ёғдирсак, у ҳаракатга келар ва униб-ўсар. Албатта ўша ерни тирилтирган Зот ўликларни ҳам тирилтира олгувчидир. Зеро, У барча ишга қодирдир.

Tafsir

Аллоҳнинг бирлиги, буюклиги ва қайта тирилтиришга қодирлигига далолат қиладиган оятларидан бири шуки, сиз бир тап-тақир ерни кўрасиз. Унга ёмғир ёғдирсак, ичидаги уруғлар озуқаланиб, замин ҳаракатга келади. Мана шу ўлик ерни тирилтирган Зот ўлик одамларни ҳам тирилтиришга ва ҳисоб-китоб қилиб, жазо ёки мукофотларини беришга Қодир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing