Sura 41 · Para 24

Fussilat · 41:18

وَنَجَّيْنَا الَّذِينَ آمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ

18. Ва Биз иймон келтирган ва тақводор бўлган зотларга (яъни, Самуд қабиласини ҳидоят йўлига даъват қилган Солиҳ пайғамбар ва у кишига иймон келтирган зотларга чақмоқ балосидан) нажот бердик.

Tafsir

Аллоҳга ва пайғамбарларга иймон келтириб, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотларга эса нажот бердик.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Fussilat 41:18 · Tlawati