Sura 41 · Para 24

Fussilat · 41:13

فَإِنْ أَعْرَضُوا فَقُلْ أَنْذَرْتُكُمْ صَاعِقَةً مِثْلَ صَاعِقَةِ عَادٍ وَثَمُودَ

13. Бас, агар улар (яъни, Макка мушриклари мана шу тафсилотдан кейин ҳам ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришдан) юз ўгирсалар, у ҳолда айтинг: «Мен сизларни худди Од ва Самуд (қабилаларини урган) чақмоққа ўхшаган бир чақмоқ-ҳалокатдан огоҳлантирдим.

Tafsir

Эй Пайғамбар, анавилар сиз олиб келган рисолатга иймон келтиришдан юз ўгирсалар, уларга шундай деб айтинг: "Сизларни Ҳуд қавми Од қабиласининг ва Солиҳ қавми Самуд қабиласининг бошига тушган балодан огоҳлантирдим".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Fussilat 41:13 · Tlawati