Sura 41 · Para 24
Fussilat · 41:10
وَجَعَلَ فِيهَا رَوَاسِيَ مِنْ فَوْقِهَا وَبَارَكَ فِيهَا وَقَدَّرَ فِيهَا أَقْوَاتَهَا فِي أَرْبَعَةِ أَيَّامٍ سَوَاءً لِلسَّائِلِينَ
10. У зот (Ернинг) устида тоғларни (пайдо) қилди ва уни баракотли қилди ҳамда ўша (ер)да унинг емишларини (яъни, Ер аҳлининг ризқу рўзларини) тўла тўрт кунда белгилаб — тақсимлади. (Бу тафсилот) сўрагувчилар учундир.
Tafsir
Замин қимирлаб кетмаслиги учун унинг устида тоғларни барпо этди. Уларга барака берди, ўз аҳли учун ҳар доим яхшилик манбаи қилиб қўйди. Одамлар ва ҳайвонларнинг озуқаларини тўрт кунда белгилаб қўйди. Олдинги икки кунга яна икки кун, сешанба ва чоршанбалар ҳам қўшилади. Бу маълумот шу ҳақда сўровчилар учундир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing