Sura 40 · Para 24
Ghafir · 40:85
فَلَمْ يَكُ يَنْفَعُهُمْ إِيمَانُهُمْ لَمَّا رَأَوْا بَأْسَنَا ۖ سُنَّتَ اللَّهِ الَّتِي قَدْ خَلَتْ فِي عِبَادِهِ ۖ وَخَسِرَ هُنَالِكَ الْكَافِرُونَ
85. (Лекин) Бизнинг азобимизни кўрган вақтдаги иймонлари уларга фойда бергувчи бўлмади — (Бу) Аллоҳнинг (барча) бандалари ҳақидаги ўтган йўли — қонунидир (яъни, азоб тушган вақтида келтирилган иймоннинг фойдаси бўлмас). Ва ўшанда кофирлар зиёнкор бўлдилар.
Tafsir
Азобимизни кўрган пайтларида иймон келтиришлари уларга фойда бермайди. Бу Аллоҳнинг Ўз бандалари борасида ўтган қонуниятидир. Азоб кўз билан кўрилдими, тамом, энди пушаймондан фойда йўқ. Кофирлар куфр келтириб, ўзларини ўзлари ҳалокат чоҳига отдилар. Эндиги тавба фойда бермас.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing