Sura 40 · Para 24

Ghafir · 40:32

وَيَا قَوْمِ إِنِّي أَخَافُ عَلَيْكُمْ يَوْمَ التَّنَادِ

32. Эй қавмим, ҳақиқатан, мен сизлар ҳақингизда (кишилар бир-бирларига) нидо қилиб қоладиган Кундан (яъни, Қиёмат Кунида дўзах азобига дучор бўлиб, дод-вой қилиб қолишларингиздан) қўрқурман.

Tafsir

Эй қавмим, сизларнинг Қиёмат кунидаги аҳволингиздан хавотирдаман. У кунда одамлар қаридошлари ёки бообрў одамларни чақириб қоладилар. Шу ишлари уларга фойда беради, деб ўйлайдилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing