Sura 40 · Para 24

Ghafir · 40:21

۞ أَوَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَيَنْظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الَّذِينَ كَانُوا مِنْ قَبْلِهِمْ ۚ كَانُوا هُمْ أَشَدَّ مِنْهُمْ قُوَّةً وَآثَارًا فِي الْأَرْضِ فَأَخَذَهُمُ اللَّهُ بِذُنُوبِهِمْ وَمَا كَانَ لَهُمْ مِنَ اللَّهِ مِنْ وَاقٍ

21. Ахир улар Ер юзида сайру-саёҳат қилишиб, ўзларидан аввал ўтган, (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилиб, иймонсиз кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини (улар қандай қисматга йўлиқишганини) кўрсалар бўлмайдими?! Улар (Макка мушрикларидан) кўра куч-қувват ва ердаги осори атиқалари жиҳатидан зўрроқ эдилар. Бас, Аллоҳ уларни гуноҳлари сабабли ушлади — ҳалок қилди ва улар учун Аллоҳдан ўзга бирон сақловчи бўлмади.

Tafsir

Анави мушриклар ер юзини айланиб юриб, ўзларидан олдинги ҳақни тан олмасдан ёлғонга чиқарганларнинг оқибати нима бўлгани ҳақида фикр юритсалар бўлмайдими? Ахир уларнинг оқибатлари ўта аянчли бўлмаганми? Ҳолбуки, улар булардан кўра куч-қувват жиҳатидан ҳам, заминда бинолар қуриб қолдирган осори атиқалари жиҳатидан ҳам зўрроқ бўлганлар-ку! Аллоҳ уларни қилган гуноҳлари туфайли ҳалок айлади. Уларни Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган бирон ҳимоячи йўқдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing