Sura 4 · Para 4
An-Nisa · 4:9
وَلْيَخْشَ الَّذِينَ لَوْ تَرَكُوا مِنْ خَلْفِهِمْ ذُرِّيَّةً ضِعَافًا خَافُوا عَلَيْهِمْ فَلْيَتَّقُوا اللَّهَ وَلْيَقُولُوا قَوْلًا سَدِيدًا
9. (Бировнинг ўлимига ҳозир бўлган) кишиларнинг ўзлари ожиз-нотавон фарзандларини қолдириб вафот қилиб кетсалар, улардан хавотир олганлари каби (ўзгаларнинг етимлари ҳаққидан ҳам) қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқиб, (ўлим олдидаги кишига) ҳақ сўзни айтсинлар!
____________________
И з о ҳ. Бу оят ўлим соатлари яқинлашиб қолган пайтида топган мол-мулкини фарзандларига қолдирмасдан бегоналарга хайр-эҳсон қилиб юборишни ёки шаръан мерос олиш ҳуқуқи бўлмаган кимсаларга васият қилиб кетишни мўлжаллаган кишиларнинг бундай номаъқул ниятларидан хабардор бўлиб қолган одамлар ҳақида нозил қилинган бўлиб, уларга етимларнинг ҳақларидан қўрқиш ва ўлим олдидаги кишига тўғри сўзларни айтиб, уни бу адолатсиз ишдан қайтариш буюрилади!

Tafsir
Етимларни оталиққа олган валийлар ўз таналарига бир ўйлаб кўрсинлар. Ўзлари ўлиб, орқаларидан қолган ожиз-нотавон болалари бировларнинг қўлига қолса, аҳволи нима кечарди? Болалари бир инсофли, зулм қилмайдиган одамнинг қўлида қолишини истасалар, ўзлари ҳам қўл остидаги етимларга зулм қилмасинлар. Бир одамнинг васиятига гувоҳ бўлсалар, ҳақни гапирсинлар, меросхўрларнинг ҳақига хиёнат қилмасинлар, уни яшириб, ўзларини ҳам яхшиликдан маҳрум қилиб қўймасинлар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing