Sura 4 · Para 5

An-Nisa · 4:79

مَا أَصَابَكَ مِنْ حَسَنَةٍ فَمِنَ اللَّهِ ۖ وَمَا أَصَابَكَ مِنْ سَيِّئَةٍ فَمِنْ نَفْسِكَ ۚ وَأَرْسَلْنَاكَ لِلنَّاسِ رَسُولًا ۚ وَكَفَىٰ بِاللَّهِ شَهِيدًا

79. (Эй инсон), сенга етган ҳар қандай яхшилик фақат Аллоҳдандир. Сенга етган ҳар қандай ёмонлик эса ўзингнинг қилмишингдандир. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизни Биз одамларга пайғамбар қилиб юбордик. Бунга Аллоҳнинг ўзи етарли гувоҳдир.

Tafsir

Эй одам боласи, фарзанд бўладими, ризқ бўладими, сени хурсанд қилаётган ҳар бир неъмат Аллоҳнинг фазлу марҳаматидандир. Ўша фарзанд ёки ризқингга етаётган ҳар бир шикаст ўзингдан, ўзинг қилаётган гуноҳларинг касофатидандир. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Биз сизни ҳамма одамларга пайғамбар қилиб юбордик. Уларга Парвардигорингизнинг рисолатини етказасиз. Сизнинг чин пайғамбар эканингизга Аллоҳнинг Ўзи етарли гувоҳдир. Зотан, У Зот сизга бу борада етарлича далил ва ҳужжатлар ато этди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

An-Nisa 4:79 · Tlawati