Sura 4 · Para 5

An-Nisa · 4:59

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

59. Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни, мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва Охират Кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир.
____________________
И з о ҳ. Эй Аллоҳ ва Расулига иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилаётган мўминлар, Аллоҳнинг амрларига бўсунинглар ва осийлик қилманглар ҳамда Расулуллоҳ алайҳи-салоту вас-салом олиб келган нарсага ижобат қилинглар! Шунингдек, ўз раҳбарларингизга гуноҳ бўлмаган ишларда итоат қилинглар! Агар ўзаро тортишиб, келишмай қолсангизлар, ҳақиқатан Аллоҳ таолога ва Охират кунига иймон келтирган бўлсангизлар, унинг ҳукмини Аллоҳнинг Китоби ва расули Муҳаммад алайҳи-салоту вас-саломнинг суннатига қайтаринглар!

Tafsir

Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Пайғамбарига эргашган мўминлар, Аллоҳга ва пайғамбарига буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила итоат этингиз. Модомики, гуноҳ ишга буюрмас экан, раҳбарларингизга ҳам итоат этингиз. Бирон нарсада ихтилоф чиқиб қолса - Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганингиз рост бўлса - унинг ечими учун Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатига мурожаат қилингиз. Ихтилоф ботқоғига тобора ботавергандан ва ҳадеб фикр билдиравергандан кўра, Китобу суннатга мурожаат қилиб, уни тезгина ҳал қилиб олиш яхшироқ ва оқибати гўзалроқ ишдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

An-Nisa 4:59 · Tlawati