Sura 4 · Para 5

An-Nisa · 4:56

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِآيَاتِنَا سَوْفَ نُصْلِيهِمْ نَارًا كُلَّمَا نَضِجَتْ جُلُودُهُمْ بَدَّلْنَاهُمْ جُلُودًا غَيْرَهَا لِيَذُوقُوا الْعَذَابَ ۗ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَزِيزًا حَكِيمًا

56. Бизнинг оятларимизни инкор қилган кимсаларни албатта дўзахга киритажакмиз. Қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз. Албатта, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир.

Tafsir

Оятларимизга куфир келтирганларни яқинда (Қиёмат кунида) дўзахга солурмиз. Терилари куйиб битгани сайин янги териларга алмаштириб турамиз. Токи, азоб давомли бўлсин. Аллоҳ ҳар кимдан, ҳар нарсадан ғолиб Азиз ва ҳар бир тадбирини, ҳукмини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

An-Nisa 4:56 · Tlawati