Sura 4 · Para 4

An-Nisa · 4:20

وَإِنْ أَرَدْتُمُ اسْتِبْدَالَ زَوْجٍ مَكَانَ زَوْجٍ وَآتَيْتُمْ إِحْدَاهُنَّ قِنْطَارًا فَلَا تَأْخُذُوا مِنْهُ شَيْئًا ۚ أَتَأْخُذُونَهُ بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا

20. Агар бир хотинни қўйиб, бошқа хотинга уйланмоқчи бўлсангизлар, аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олмангизлар! Уни бўҳтон ва очиқ гуноҳ билан оласизми?

Tafsir

Эй эрлар, бир хотин билан ажрашиб, бошқасига уйланмоқчи бўлсангизлар, бунинг ёмон жойи йўқ. Фақат ажрашмоқчи бўлиб турган хотинингизга жуда катта миқдорда маҳр тўлаган бўлсангиз ҳам уни қайтариб олишингиз мумкин эмас. Берган нарсангизни қайтариб олишингиз аниқ бўҳтон ва очиқ гуноҳ ҳисобланади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

An-Nisa 4:20 · Tlawati