Sura 4 · Para 6

An-Nisa · 4:160

فَبِظُلْمٍ مِنَ الَّذِينَ هَادُوا حَرَّمْنَا عَلَيْهِمْ طَيِّبَاتٍ أُحِلَّتْ لَهُمْ وَبِصَدِّهِمْ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ كَثِيرًا

160. Яҳудий бўлган кимсаларнинг золимликлари ва кўп кишиларни Аллоҳ йўлидан тўсганлари сабабли уларга олдин ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик.
____________________
И з о ҳ. Яҳудийлар учун илгари Исроил, яъни Яъқуб пайғамбар ўзига ҳаром қилиб олган туя гўшти ва сутидан бошқа ҳамма таомлар ҳалол эди. Кейин ўз пайғамбарларига итоат қилмай зулм-тажовузкорлик йўлларига ўтишгач, улар учун Тавротда кўп нарсалар, жумладан, қўй-молларнинг ёғлари ҳам ҳаром қилинди. Бу ҳақда бошқа суралардаги оятларда яна тафсилотлар келади.

Tafsir

Яҳудийларнинг зулми туфайли уларга олдин ҳалол бўлган айрим мазали озуқаларни ҳаром қилиб қўйдик. Уларга ҳар бир тирноқли ҳайвонни ҳамда сигир ва қўйларнинг ёғларини ҳаром қилдик. Ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам Аллоҳнинг йўлидан тўсаверганлари туфайли шундай қилдик. Тўсавериб-тўсавериб яхшиликдан тўсиш уларнинг бир хулқига айланиб кетганди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing