Sura 4 · Para 6

An-Nisa · 4:157

وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللَّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَٰكِنْ شُبِّهَ لَهُمْ ۚ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِنْهُ ۚ مَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلَّا اتِّبَاعَ الظَّنِّ ۚ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا

157. Ҳамда Аллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Ийсо бинни Марямни «бизлар ўлдирганмиз», деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос. Албатта, Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир.

Tafsir

Улар фахр билан: "Биз Аллоҳнинг пайғамбари Масиҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик", дея ёлғон гапиришди. Шу гаплари учун уларни Биз уларни лаънатладик. Аслида эса улар Ийсони ўлдирмагандилар, осмагандилар. Ийсога ўхшаган бошқа бир одамни осгандилар ва Ийсони ўлдирдик, деб ўйлагандилар. Ўлдирдик, деб ўйлаган яҳудийлар ҳам, уларни тасдиқлаган насронийлар ҳам қилган ишларидан шак-шубҳа ичра ҳайрон бўлиб юрадилар. Зеро, уларда аниқ илм йўқ. Улар фақат гумонга эргашадилар. Гумон эса ҳақиқатнинг ўрнини ҳаргиз боса олмайди. Аниқ ҳақиқат шуки, улар Ийсони ўлдирмаганлар, осмаганлар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing