Sura 4 · Para 6

An-Nisa · 4:150

إِنَّ الَّذِينَ يَكْفُرُونَ بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ وَيُرِيدُونَ أَنْ يُفَرِّقُوا بَيْنَ اللَّهِ وَرُسُلِهِ وَيَقُولُونَ نُؤْمِنُ بِبَعْضٍ وَنَكْفُرُ بِبَعْضٍ وَيُرِيدُونَ أَنْ يَتَّخِذُوا بَيْنَ ذَٰلِكَ سَبِيلًا

150. Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни, Аллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар —

Tafsir

Аллоҳга ва пайғамбарларига куфр келтирадиганлар, Аллоҳга иймон келтириб, пайғамбарларини ёлғончига чиқариб, Аллоҳ билан пайғамбарлари орасини ажратмоқчи бўлганлар ва "пайғамбарларнинг айримларига ишонамиз, айримларини эса инкор қиламиз", дейдиганлар, куфр билан иймон ўртасидаги аросат бир йўлни халоскор ўлароқ тутмоқчи бўлганлар, чучварани хом санабдилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing