Sura 4 · Para 5
An-Nisa · 4:135
۞ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُونُوا قَوَّامِينَ بِالْقِسْطِ شُهَدَاءَ لِلَّهِ وَلَوْ عَلَىٰ أَنْفُسِكُمْ أَوِ الْوَالِدَيْنِ وَالْأَقْرَبِينَ ۚ إِنْ يَكُنْ غَنِيًّا أَوْ فَقِيرًا فَاللَّهُ أَوْلَىٰ بِهِمَا ۖ فَلَا تَتَّبِعُوا الْهَوَىٰ أَنْ تَعْدِلُوا ۚ وَإِنْ تَلْوُوا أَوْ تُعْرِضُوا فَإِنَّ اللَّهَ كَانَ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرًا
135. Эй мўминлар, адолат билан тургувчи ҳамда ўзларингнинг ёки ота-она ва қариндош-уруғларнинг зарарига бўлса-да, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик бергувчи бўлинглар! У (яъни, гувоҳлик берилувчи) бой бўладими, камбағал бўладими, ҳар иккисига ҳам Олоҳнинг Ўзи (сизлардан кўра) яқинроқдир. Бас, адолат қилмасдан нафси ҳавога эргашиб кетманглар. Агар тилларингни буриб (нотўғри гувоҳлик берсанглар) ёки (гувоҳлик беришдан) бош тортсанглар, албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардор бўлган Зотдир.
Tafsir
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Пайғамбар алайҳиссаломга эргашган мўминлар, ҳамма ҳаолатда ҳам адолат билан турингиз. Ҳаммага, ҳатто ўзингизга, ота-онангизга, қариндошларингизга қарши бўлса ҳам ҳақни гапириб гувоҳлик беринг. Кимнингдир камбағаллиги ёки бойлиги сизни гувоҳлик беришга ёки бермасликка олиб бормасин. Бойни ҳам, камбағални ҳам Аллоҳнинг Ўзи кўпроқ танийди ва улар учун нима яхши бўлишини жуда яхши билади. Шундай бўлгач, гувоҳлик беришда ҳавойи нафсингизга эргашиб, ҳақдан юз ўгирмангиз. Нотўғри гувоҳлик берсангиз ёки тўғри гувоҳлик беришдан бош тортсангиз, билингизки, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардор бўлган Зотдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing